Ўзбекистон ЮНЕСКОга қўшилганлигининг чорак асрлигини нишонлайди

Дата: 12:55, 12-12-2018.

Тошкент. 12 декабр. ЎзТАГ – 18 декабр куни ЮНEСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ЮНEСКО ишлари бўйича миллий комиссияси билан биргаликда мамлакатнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг (БМТ) Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилотига (ЮНEСКО) кирганлигининг 25-йиллигини нишонлашни ташкил этади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ташкилотчиларнинг хабар қилишларича, ушбу тадбир дастуридан ЮНEСКО ва Ўзбекистон ҳукумати ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги видеоролик ва иккала томон вакилларининг нутқлари ҳамда матбуот анжумани ўрин олган.

“Ўзбекистоннинг ЮНEСКОга аъзо бўлганлигининг 25 йиллигини нишонлаш – бу амалга оширилган ишларга назар солиш ва эришилган натижаларни сарҳисоб қилиш имкониятидир. Шунингдек, бу ЮНEСКОнинг ваколатига кирувчи таълим, илм-фан, маданият, алоқалар ва ахборот соҳаларидаги ЮНEСКО ва Ўзбекистон ҳамкорлигининг белгиланган қўшма дастурлари доирасида (ЮНEСКО-Ўзбекистон ҳаракатлар режаси, ЮНДАФ) мавжуд ва келгусидаги вазифаларни эришиш учун саъй-ҳаракатларини икки баравар ошириш керак бўлган соҳаларни аниқлаш имконияти ҳамдир”, - деб таъкидлашди ташкилотчилар.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ЮНEСКОга 1993 йил 26 октябрда қўшилган. ЮНEСКО ваколатхонаси Ўзбекистонда ўз фаолиятини 1996 йил 23 апрелда бошлаган. Ўшандан бери Ўзбекистон ЮНEСКО билан бир қатор қўшма лойиҳалар, дастурлар, фестиваллар ва бошқа ташаббуслар доирасида фаол ҳамкорлик қилмоқда. Ўзбекистон 1997-2001 ва 2009-2013 йилларда ЮНEСКО Ижроия кенгашига икки марта сайланган.

 

Сурат манбаи: http://www.ca-portal.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: