Ўзбекистон “Ўзбекистон ҳаво йўллари”ни хусусийлаштиришга тайёр, бироқ олтин ва нефтни назорат остида қолдиради – Reuters
Тошкент. 11 май. ЎзТАГ – Ўзбекистон “Ўзбекистон ҳаво йўллари”ни хусусийлаштиришга тайёр, бироқ олтин ва нефтни назорат остида қолдиради, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Reutersга асосланган ҳолда.
Reutersнинг юқори даражадаги амалдорлардан бирига асосланиб хабар қилишича, инсон ҳуқуқлари соҳасида муаммолар сақланиб қолаётганига қарамасдан, Ўзбекистон Шавкат Мирзиёев 2016 йилда Ислом Каримов вафот этганидан кейин президент бўлгач, иқтисодиётни ислоҳ қилиш учун эҳтиёткорона қадамлар ташламоқда.
Агентлик маълумотларига кўра, “мамлакат раҳбарияти тез орада Жаҳон банки билан битим ҳақида эълон қилади, бу мамлакатга янда кенгроқ иқтисодий стратегияни тузишда ёрдам бериши зарур, деди бош вазири ўринбосари Суҳроб Холмуродов чоршанба куни, ўз навбатида, инвестиция блоки раҳбари режалаштирилаётган хусусийлаштиришнинг тафсилотларини очиқлади”.
“Давлат назорати остида қолиши зарур бўлган ҳал қилувчи соҳалар асосан, олтин қазиб олиш ва нефть қазиб олиш ҳисобланади”, - деди Инвестициялар бўйича давлат қўмитасининг бошқармаси бошлиғи Сардор Саъдуллаев Рейтерга Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг Ўлик денгиз қирғоғида бўлиб ўтган йиллик мажлисида.
У, мамлакат, шунга қарамасдан, хусусий ширкатларга авиация тармоғини очишга тайёрлигини хабар қилди. “Бизда битта монополь авиакомпания – “Ўзбекистон ҳаво йўллари” бор, бироқ биз Жаҳон банки билан соҳани ислоҳ этиш, авиакомпанияни тегилиши лозим бўлмаган компаниялар рўйхатидан чиқиши учун ҳамкорликни йўлга қўймоқдамиз”, - деб таъкидлади Саъдуллаев.
“Биз энергетика тармоғини хусусийлаштириш ҳақида ҳам ўйламоқдамиз, аммо бизнингча, давлат-хусусий шерикчилик модели энг тўғри ёндашув, деб ҳисоблаймиз”, - дея қўшимча қилди Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси бошқармаси бошлиғи.
Йиғилиш доирасида бош вазири ўринбосари Суҳроб Холмуродов Ўзбекистоннинг яқин 3-5 йилги асосий мақсадларидан бири – Бутунжаҳон савдо ташкилотига кириш эканлигини ҳам айтиб ўтган.
Сурат манбаи: https://my-master.net.ua/blog/