Ўзбекистон Жаҳон банки рейтингида юқорилади

Дата: 11:22, 29-10-2014.

Тошкент. 29 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Жаҳон банкининг (ЖБ) Doing Business-2015 рейтингида 54,26 балл олган ҳолда 2013 йилдаги 149-ўриндан жорий йилда 141-ўринга кўтарилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Бизнес юритиш 2015: Самарадорлик доирасидан чиққан ҳолда” номли маъруза ЖБ гуруҳи сайтида жойлаштирилган.

МДҲнинг бошқа мамлакатлари орасида Арманистон 70,60 балл билан 45-ўринда. Ундан кейин Беларусия (57-ўрин, 68,26 балл), Россия (62-, 66,66 балл), Молдавия (63-, 66,60 балл), Қозоғистон (77-, 64,59 балл), Озарбайжон (80-, 64.08 балл), Украина (96-, 61,52 балл), Қирғизистон (102-, 60,74 балл). Қайд этиш зарурки, Қозоғистон янги рейтингда 76-ўриндан 77-ўринга тушди.

Шу билан бирга, МДҲ мамлакатлари орасида энг қуйи натижа Тожикистонга тегишли бўлиб, ушбу мамлакат 48,57 балл билан 166-ўринда жойлашган.

Рейтинг етакчисилари Сингапур (1-, 88,27 балл), Янги Зеландия (2-ўрин, 86,91 балл) ва Гонконг (3-ўрин, 84,97 балл). Рейтинг охирида эса Эритрея (189-ўрин, 33,16 балл) давлати турибди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: