Ўзбекистон Жаҳон банкининг “Бизнес юритиш-2017” рейтингида 87-ўринни олди

Дата: 09:31, 27-10-2016.

Тошкент. 27 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Жаҳон банкининг “Бизнес юритиш-2017” рейтингида 87-ўринни олди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Хусусан, банк ходимлари Ўзбекистоннинг Мулкни рўйхатдан ўтказиш”, “Миноритар инвесторларни ҳимоя қилиш” ва “Солиққа тортиш” каби соҳалардаги сезиларли ислоҳотларини қайд этдилар.

Мамлакат маълумотларнинг шаффофлигини ошириш ҳисобига мулк ҳуқуқини топширишни соддалаштирди, таркибни тушунтириш ва назорат қилиш орқали миноритар инвесторларни ҳимоя қилишни кучайтирди, ва, ниҳоят, иш берувчилар учун ягона ижтимоий тўловлар ва корхоналар фойдасига солиқ ставкасини пасайтириш ҳисобига солиқлар билан боғлиқ харажатларни қисқартирди.

Маълумот ўрнида, Жаҳон банкининг “Бизнесни юритиш-2017 – Барча учун тенг имкониятлар” ҳисоботи 2016 йил 25 октябрида эълон қилинди. Унинг Ўзбекистондаги тақдимоти 26 октябрда, Жаҳон банки офисида ЖБнинг Вашингтондаги экспертлари ва Марказий Осиё мамлакатларидаги идоралари иштирокида видеоконференция доирасида бўлиб ўтди.

Маъруза дунёнинг 190 мамлакатида бизнес ва уни қўллашга доир қонунчиликни баҳолайди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: