Ўзбекистон Жаҳон банкининг Doing business-2016 рейтингида Тожикистондан сезиларли даражада ўзиб кетди

Дата: 16:02, 28-10-2015.

Тошкент. 28 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Жаҳон банкининг Doing business-2016 (бизнес юритиш) рейтингида Тожикистондан сезиларли даражада ўзиб кетди. Юқоридаги мамлакатлар рейтингда навбати билан 87 ва 132 ўринларни олди.

Ўзбекистон янги рейтингда ўтган йилга нисбатан 16 поғонага юқориланди ва 87 ўринни олгани таъкидланмоқда.

Рейтингга мувофиқ, Эстония собиқ иттифоқ мамлакатлари орасида энг юқори ўринни (16-ўрин) эгаллаб, Германия (15) ва Ирландия (17) ўртасида жойлашди. Кейинги ўринларда Литва (20), Латвия (22), Грузия (24), Армения (35), Қозоғистон (41), Беларусь (44), Россия (51), Молдова (52), Озарбайжон (63), Қирғизистон (67), Украина (83), Тожикистон (132) бормоқда.

Етакчилар орасида Сингапур, Янги Зеландия, Дания, Корея Республикаси, Гонконг, Буюк Британия, АҚШ, Швеция, Норвегия ва Финляндия бор.

Эслатиб ўтамизки, бизнес юритиш рейтинги 10 кўрсаткичга асосланиб ҳисобланади ва 189 мамлакатни қамраб олган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: