Ўзбекистон Жаҳон банкининг иқтисодий ривожланиш даражаси бўйича рейтингида 6 поғона юқорилади

Дата: 16:39, 18-07-2014.

     Тошкент. 18 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистон Жаҳон банкининг иқтисодий ривожланиш даражаси бўйича рейтингида 6 поғона юқорилаб, 2010 йилдаги 72-ўриндан 2013 йил якунлари бўйича 66-ўринга кўтарилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

     Хусусан, рейтингга мувофиқ, Ўзбекистон миллий валютанинг харид қобилияти паритетига асосан ҳисоблаб чиқилган ялпи ички маҳсулот ҳажми бўйича дунёнинг 190 мамлакати орасида 66-ўринни эгаллади.
     Бу ялпи ички маҳсулотнинг аҳоли жон бошига нисбатан ошиб боришида ҳам аксини топди. Жаҳон банкининг баҳоларига кўра, харид қобилияти паритети ҳисобга олинган ҳолда баҳолаши бўйича бу кўрсаткич $5,34 минг ташкил этди. Бу 2010 йилга нисбатан $1,11 минг кўп бўлиб, 2004 йилдан буён эса икки баробар ошган.
     Бунда ислоҳотларни босқичма-босқич изчил амалга ошириш, макроиқтисодий барқарорлик ва чуқур таркибий ўзгаришлар асосий омиллар бўлди, дейилади банк хабарида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: