Ўзбекистон Жаҳон банкининг солиқ юки бўйича рейтингида Қирғизистон ва Тожикистондан ўзиб кетди
Тошкент. 25 ноябр. ЎзТАГ - Ўзбекистон Жаҳон банкининг солиқ юки бўйича рейтингида Қирғизистон ва Тожикистондан ўзиб кетди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
ЖБнинг PricewaterhouseCoopers аудиторлик компанияси билан тузилган рейтингида солиқ тўловлари сони, уни тўлашга кетадиган вақт, солиқ имтиёзларидан фойдаланмайдиган ўртача корхонага тушадиган солиқ юки кабилар ҳисобга олинган. Ўзбекистон дунёнинг 189 мамлакати орасида 115-ўринни эгаллади. Қирғизистон ва Тожикистон навбати билан 138- ва 172-ўринда.
Яъни Ўзбекистондаги бизнесга тушадиган солиқ юки Қирғизистон ва Тожикистондагидан қуйидир.
Шу билан бирга, рейтингда Украина 107-, Молдова 78-, Россия – 47-, Арманистон 41-, Грузия 40- ва Озарбайжон 34-ўринни эгаллади.


