Ўзбекистон Жаҳон касаба уюшмалари умумконфедерациясига кирди

Дата: 11:24, 26-12-2018.

Тошкент. 26 декабр. ЎзТАГ – 24 декабрда Тошкентда алк маротаба Жаҳон Касаба уюшмалари умумконфедерацияси (ЖКУУ) Ижроия қўмитасининг сайёр йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Кун тартибининг асосий масаласи Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерациясининг ЖКУУга аъзоликка кириши бўлди.

Федерация маълумотларига кўра, йиғилишда ЖКУУ Ижроия қўмитаси раҳбарлари ва аъзолари, тармоқ касаба уюшмалари Халқаро бирлашмалари мутасаддилари, Арманистон, Беларусь, Озарбайжон, Тожикистон, Қирғизистон каби ҳорижий давлатларнинг касаба уюшмалари марказлари раҳбарлари, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раҳбарияти ва масъул ходимлари, тармоқ касаба уюшмалари республика кенгашлари ва ҳудудий касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмалари раҳбарлари иштирок этдилар.

Йиғилиш иштирокчилари Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси фаолиятининг асосий йўналишларига доир маълумотлар тақдим этилди. Хусусан, Ўзбекистон касаба уюшмалари муҳнаткашларниг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича барча давлат органлари, иш берувчилар, жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилаётгани таъкидланди.

ЖКУУ делегацияси вакиллари Ўзбекистон Касаба уюшмалари фаолиятининг асосий йўналишлари жаҳон касаба уюшмалари ҳаракатининг устуворликларига тўлиқ мос келишини қайд этдилар.

Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерациясини ЖКУУ аъзолигига қабул қилиш тўғрисидаги масала ҳам кўриб чиқилди, ушбу масала бир овоздан қўллаб-қувватланиб, ташкилот Касаба уюшмалари умумконфедерацияси аъзолигига қабул қилинди.

Бундан ташқари, КУУнинг сайёр мажлисида президент Ш. Мирзиёевни ЖКУУ “Касаба уюшма ҳаракати олдидаги хизматлари учун” фахрий олтин нишони билан тақдирлаш тўғрисидаги таклиф бир овоздан қўллаб қувватланиб, қабул қилинди.

Сурат манбаи: https://shkolazhizni.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: