Ўзбекистон жаҳон паспорти индексида етти позиция пастга тушди

Дата: 17:02, 03-07-2019.

Тошкент. 3 июль. ЎзТАГ -Ўзбекистон Швейцариянинг Henley&Partners компаниясининг янгиланган паспорт индексида етти поғона пастга тушиб кетди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Рейтинг натижаларига кўра, Ўзбекистон 88-ўринни эгаллади. Айни пайтда ўзбекистонликлар виза олмасдан 56 мамлакатга ташриф буюришлари мумкин.

МДҲ мамлакатлари орасида Украина энг яхши кўрсаткичга эга (44-ўрин, 126 мамлакат), ундан кейин Молдова (49-ўрин, 119 мамлакат) ва Россия (51-ўрин, 116 мамлакат). Марказий Осиёда Қозоғистонг энг яхши кўрсаткичга эга (69-ўрин, 75 мамлакат).

Рўйхатда Япония ва Сингапур (189 мамлакат) етакчи бўлди. Улардан кейин Жанубий Корея, Германия ва Финляндия (187 мамлакат). Дания, Италия ва Люксембург учлиги пешқадамларнинг (186 мамлакат) охиргиси бўлди.

Афғонистон ва Ироқ 25 ва 27 визасиз давлатлар кўрсаткичи билан охирги ўринда қолмоқда.

Эслатиб ўтамиз, март ойида янгиланган Ўзбекистон паспорти индексида 81-ўринни эгаллаган эди. Йиллик рейтинг 200 дан ортиқ мамлакат ва ҳудудларининг визалар қоидаларини таҳлил қилади ва уларни визасиз кириш давлатлари қаторига киритади.

 

Сурат манбаи: ishbilarmon.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: