Ўзбекистон жаҳоннинг энг бой мамлакатлари рейтингида 127-ўринни эгаллади

Дата: 13:32, 04-04-2016.

Тошкент. 4 апрел. ЎзТАГ – Ўзбекистон американинг Global Finance Magazine нашри томонидан тузилган жаҳоннинг энг бой мамлакатлари рейтингида 127-ўринни эгаллади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Жаҳон банки ва Халқаро валюта жамғармаси маълумотлари асосида тузиладиган  рейтингга 185 давлат кирди. Собиқ Иттифоқ мамлакатлари орасида Литва (41-ўрин) ва Эстония (42-) энг бой деб топилди. Қозоғистон 50-ўринни олиб учинчи бўлди”, - дейилади Global Finance Magazine рейтингида.

Америка нашри маълумотларига кўра, Ўзбекистонда аҳоли жон бошига ЯИМ $5963га тенг.

Global Finance Magazineга кўра, Қатар (аҳоли жой бошига ЯИМ $146000) дунёнинг энг бой давлати деб топилди. Кейинги поғоналарни Люксембург ($94167) ва Сингапур ($84821) эгаллади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: