Ўзбекистон жамоаси жаҳон IT инновациялари биринчилигида иштирок этади

Дата: 21:46, 22-02-2016.

Тошкент. 22 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистонлик Stolik жамоаси Global Mobile Challenge жаҳон IT инновациялари биринчилигида иштирок этади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Beeline компаниясидан маълум қилишларча, биринчилик 22-26 феврал кунлари Барселонада бўлиб ўтади.

Мазкур танловнинг иштирокчиларидан бири – Ўзбекистонлик “Stolik” стартап гуруҳи Москва шаҳрида бўлиб ўтган Eurasia Mobile Challenge ҳудудий финалининг ғолиблар учталигига кирган эди.

Global Mobile Challenge, мобил иловалар сегментида энг йирик ва нуфузли танлов ҳисобланиб, бу йили Барселонага 19 жамоа йўл олган.

Бу йили GMC доирасида Жазоир, Дания, Миср, Қозоғистон, Қатар, Кения, Колумбия, Қувайт, Қирғизистон, Мексика, Нигерия, Голландия, Палестин, Сингапур, Ўзбекистон, Филиппин, Франция, ЖАР ва Япония мамлакатлари вакиллари иштирок этишади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: