Ўзбекистон Жанубий Корея билан электрон ҳукумат соҳасида ҳамкорликни ривожлантирмоқда

Дата: 13:10, 04-12-2015.

Тошкент. 4 декабр.ЎзТАГ – Ўзбекистон “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш маркази, Тошкент ахборот технологиялари университети ва Жанубий Кореянинг Ахборот жамияти бўйича миллий агентлик (NIA) ўртасида электрон ҳукумат соҳасида инсон русурсларини ривожлантириш бўйича протокол имзоланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Хужжатдан кўзланган мақсад электрон ҳукумат соҳасида инсон русурсларини ривожлантириш бўйича ҳамкорликни фаоллаштириш, хусусан, ўзбек мутахассислари учун Ахборот жамияти бўйича миллий агентлик (NIA) ва Корея Халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) лойиҳалари орқали таълим дастурларини амалга оширишдан иборат”, - деб таъкидлашди Ахборот технологиялари вазирлиги матбуот хизматида.

Шунингдек, протокол коммуникацион технологияларини ривожлантириш соҳасида қўшма семинар, тренинг ва тадқиқотлар ўтказишга имкон беради.

Янгилик билан ўртоқлашиш: