Ўзбекистон Жанубий Корея компанияларига йирик банклар ва корхоналардаги давлат улушларини сотиш ниятида

Дата: 12:11, 19-05-2016.

Тошкент. 19 май. ЎзТАГ – Ўзбекистон Жанубий Кореялик инвесторларга мамлакатнинг йирик банклари ва корхоналардаги давлат улушларини сотиш ниятида. Бунга доир тегишли қарор Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов томонидан тасдиқланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Етакчи корейс компаниялари билан 2016 йилда “Ўзтемирйўлконтейнер” (15% $4,5 млнга), “Сарбон нефтьгаз” (51% $3,8 млнга), “Ўзқишлоқхўжаликмаш-лизинг” (15% $7,8 млнга), “Ховренко номидаги Самарқанд вино комбинати” (20,18% $2,6 млнга), “Равнақбанк” АТБ (15% $0,5 млнга) низом капиталидаги давлат улушларини сотиш тўғрисидаги якуний битим имзоланди”, - деб таъкидлашди Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш марказидан.

Шунингдек, “Ўзсаноатқурилишбанк” (15% $63,6 млнга), “Асакабанк” (15% $58 млнга), “Алоқабанк” (47,54% $42,7 млнга), “Ўзэкспомарказ” кўргазма комплекси (38,3% $24,9 млнга) , “Халқаро ҳамкорлик маркази” бинолари мажмуаси (29,9% $32,2 млнга) етакчи корейс компанияларига сотиш бўйича меморандум ва протоколлар имзоланди. Мазкур ишларни 2016 ва 2017 йиллар давомида амалга ошириш режалаштирилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: