Ўзбекистон жанубий йўналиш бўйлаб юк ташишни 2 бараварга кўпайтирди

Дата: 10:29, 28-11-2016.

Тошкент. 28 ноябр. ЎзТАГ – Кейинги 2 йилда Ўзбекистон жанубий йўналиш бўйлаб ташқи савдо юклари ташувини 2 баравардан зиёдга кўпайтирди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Ўзбекистон Бош вазири биринчи ўринбосари Рустам Азимовнинг БМТнинг Ашхабодда бўлиб ўтган Барқарор транспорт тараққиёти тизими бўйича биринчи халқаро анжуманидаги нутқига асосланган ҳолда.

Унинг сўзларига кўра, бу қадар юқори даражада ўсишга сабаб – Эрон ва Туркманистоннинг Ўзбекистон-Туркманистон-Эрон-Уммон халқаро транспорт коридори доирасида имтиёзли тарифлар тақдим этганидир.

“Шу жиҳатдан ушбу транспорт коридори доирасида юкларни ташиш ва уларни денгиз портлари орқали жўнатишга имтиёзли тарифларнинг тақдим этилиши алоҳида аҳамият касб этади ва йўналишнинг афзаллик томонларини оширади”, - деб таъкидлади Азимов.

Янгилик билан ўртоқлашиш: