Ўзбекистон жиноятчиликдан олинган даромадларни ювиш ҳавфи юқори бўлган мамлакатлар рейтингида 103 ўринни эгаллади

Дата: 17:17, 15-08-2014.

Тошкент. 15 август. ЎзТАГ – Ўзбекистон Базел бошқарув институти (Швейцария) томонидан тузилган жиноятчиликдан олинган даромадларни ювиш ва террористик хавф юқори бўлган мамлакатлар рейтинги – “The Basel AML Index 2014”да 103 ўринни эгаллади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу тўғрисидаги маълумот институт сайтида жойлаштирилган. Бу ерда Ўзбекистон атига 5,4 баллга эга.

Жиноятчиликдан олинган даромадларни ювиш хавфлари, масалан, Сенегал, Беларусь ва Малайзияда юқори бўлиб, улар 5,43, 5,42 ва 5,41 балларга эга бўлган ҳолда навбати билан 100-, 101- ва 102- ўринларни эгаллаб турибдилар.

Италия (104-ўрин, 5,37 балл) ва Мексикада (105-ўрин, 5,35 балл) хавфлар қуйироқ.

МДҲ мамлакатлари кесимида хавфлар фақат Молдавия (118- ўрин, 5,09 балл) ва Арманистонда (130- ўрин, 4,86 балл) бундан паст. Қозоғистон (75- ўрин, 5,94 балл), Россия (62-ўрин, 6,29 балл), Қирғизистон (61-ўрин, 6,29 балл), Озарбайжон (52-ўрин, 6,46 балл), Тожикистонда (4-ўрин, 8,34 балл) эса хавфлар бундан юқори.

Шу билан бирга, рейтингга мувофиқ жиноятчиликдан олинган даромадларни ювиш ҳавфлари энг паст бўлган мамлакатлари қаторида Эстония (161-ўрин, 3,27 балл) ва Финляндия (162- ўрин, 2,51 балл) тилга олинган. Энг юқори хавфлар эса Эрон (1-ўрин, 8,56 балл) ва Афғонистонда (2- ўрин, 8,53 балл).

Эслатиб ўтамизки, “The Basel AML Index 2014” рейтинги дунёнинг 162 мамлакатини ўз ичига олади, баҳолар - “0”дан бошлаб (хавфнинг қуйи даражаси) “10”гача (юқори хавф). Илк маротаба у 2012 йилнинг апрелида эълон қилинган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: