Ўзбекистон журналист ва депутатлари Россиядаги АЭСга ташриф буюрдилар

Дата: 10:06, 19-12-2018.

Тошкент. 19 декабр. ЎзТАГ – 12-14 декабрда депутатдик корпуси, адлия вазирлиги ва ОАВ вакиллари таркибидаги делегация Нововоронежск атом электростанцияси, Ўзбекистонда қуриладиган бўлажак АЭСсига муқобил бўлган 6-энергоблокка ташриф буюрдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзатом” агентлиги матбуот хизмати маълумотига кўра, ВВЭР-1200 реактор қурилмали (сув-сув энергетик реактор) Нововоронежск АЭСнинг “3+” янги авлодидаги 6- ва 7 энергоблоклар россия технологиялари бўйича қурилиши учун мамлакатда майдон танланаётган биринчи ўзбек АЭСдагига муқобилдир.

Шунингдек, ташриф давомида меҳмонларга радиациявий хавфсизликни ташкил қилиш, атроф-муҳит назорати ва мониторингини ўтказиш, радиоактив чиқиндиларни йўқ қилиш ва ходимларнинг ишлашга рухсат бериш механизмлари тўғрисида сўзлаб берилди.

Эслатиб ўтамиз, сентябр ойи бошида Россия бош вазири Дмитрий Медведев ва бош вазир Абдулла Арипов мамлакатда атом станциясини қуриш бўйича ҳамкорлик тўғрисида битимни имзолаган эдилар.

“Росатом” комплекс ва “3+” янги авлодидаги ВВЭР-1200 реактор қурилмали иккита янги энергоблокларни қуришни режалаштирмоқда. Шартнома 2018 йилнинг октябр ойи охирида кучга кирган, ишлар 2020 йилда бошланиши мумкин.

 

Сурат манбаи: http://gtn.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: