Ўзбекистон Журналистлар ижодий уюшмасининг янги раиси сайланди

Дата: 18:12, 30-12-2016.

Тошкент. 30 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Журналистлар ижодий уюшмасининг янги раиси сайланди, деб хабар қилади ЎзТАГ.

Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, ушбу қарор ташкилотнинг навбатдан ташқари конференциясида қабул қилинган.

Хабар берилишича, уюшманинг раҳбари этиб Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият арбоби Саъдулла Ҳакимов сайланган.

С.Ҳакимов 90-йилларнинг ўрталарида президент Каримов маъмуриятида ишлаган ва ахборот йўналишига жавоб берган. 2010 йилда “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетасининг бош муҳаррири бўлган. Шунингдек, у шоир ва ёзувчи сифатида ҳам маълум.

Янгилик билан ўртоқлашиш: