Ўзбекистон журналистлари орасида ўзбек-россия муносабатларига бағишланган конкурс эълон қилинди

Дата: 17:56, 23-09-2014.

Тошкент. 23 сентябр. ЎзТАГ – Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси босма нашрлар, радио, телевидения ва интернет-нашрлар журналистлари орасида анъанавий ижодий конкурснинг бошланганлиги ҳақида эълон қилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси маълумотларига кўра, конкурсга 6 номинация бўйича 2014 йилда бошма нашрларда чоп этилган, теле- ва радиоэфирга узатилган ёки Интернет тармоғида эълон қилиниб, Ўзбекистон ва Россия муносабатларининг бугунги ҳолати ва истиқболларига бағишланган ишлар қабул қилинади.

Танлов материаллари 10 декабрга қадар қабул қилинади, конкурс якунлари эса жорий йил декабрида эълон қилинади. Ҳар бир номинация бўйича биринчи уч ғолиблар дипломлар ва қимматли совғалар билан мукофотланади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: