Ўзбекистон журналистлари Профессиональ этика меъёрлари кодексини муҳокама қилдилар
Тошкент. 2 май. ЎзТАГ – Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари вакиллари “Журналистнинг профессионал этикаси ва масъулиятини ошириш” мавзусидаги “доира суҳбати” давомида Профессиональ этика меъёрлари кодексини муҳокама қилдилар, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Суҳбат иштирокчилари чиқишларида бугунда ОАВ олдида янги вазифалар турганлиги, матбуот аҳоли дунёқараши ва фикрларини шакллантиришда муҳим восита бўлиши лозимлиги, эркин бўлиши, кишилар фикр ва иродасининг ифодачиси ва ҳимоячиси бўлиши зарурлиги қайд этилди.
Табрик сўзида АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Жордж Крол таъкидлагани каби, бугун журналистиканинг асосий роли керакли маълумотни топиб уни жамоатчиликка холисона етказишдан иборат. Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчиси Жордж Эдгар ҳам ОАВ демократик тизимлар ва фуқаролик жамияти ривожидаги ролини таъкидлаб ўтди. Унинг фикрига кўра, матбуот жамиятга мамлакат олдида турган долзарб муаммоларни муҳокама қилишга имкон беради.
Шунингдек, Ўзбекистон журналистлари Профессиональ этика меъёрлари кодексини олинган таклиф мулоҳазалардан келиб чиқиб яна муҳокама қилишга қарор қилинди.