Ўзбекистон Зика вирусини киритмаслик учун чоралар кўрди

Дата: 17:27, 26-02-2016.

Тошкент. 26 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистонда мамлакат ҳудудига хавфли инфекциялар, жумладан, Зика вирусининг кириб келиши ва тарқалишига йўл қўймаслик мақсадида профилактик тадбирлар ўтказилмоқда. Бу ҳақида “Народное слово” газетасига Санитар-эпидемиологик назорат бош боқармаси бошлиғининг ўринбосари Дилором Турсунова маълум қилди.

“Барча халқаро аэропортлар, вокзал ва божхона постларида давлат чегарасидан ўтишда хасталанганларни аниқлаш мақсадида тепловизорлар ўрнатилди”, - деб таъкидлади у.

Ҳозирда Зика вирусини Ўзбекистон ҳудудига кириб келиши ҳоллари аниқланмаган, бундай ҳолатлар Европа амлакатларида рўйхатга олинган, деб таъкидлади у.

Зика вируси деб аталаётган касаллик Aedesaegypti чивинлари чақиши орқали ўтадиган трансмиссив вирусли инфекциялардан саналади. Ушбу чивин тропик ҳудудларда учрайди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: