Ўзбекистон ўзлаштирилган инвестициялар ҳажмини 8,5% кўпайтирди

Дата: 15:33, 18-04-2016.

Тошкент. 18 апрел. ЎзТАГ – 2016 йилнинг биринчи уч ойида саноат ишлаб чиқаришини узлуксиз техник ва технологик жиҳатдан янгилаш, ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмани жадал ривожлантириш бўйича амалга оширилиши Ўзбекистонга ўзлаштирилган инвестициялар ҳажмлари 8,5%, шу жумладан, хорижий инвестициялар 14,4% ўсишига имкон берди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“2016 йилги Инвестиция дастури доирасида 368 та янги инвестиция лойиҳасини амалга ошириш бошланди, улар бўйича қуриш ва реконструкция қилишга пудрат шартномалари белгиланган тартибда тузилган. Маҳаллийлаштирилган маҳсулотларнинг 37 та янги турини ишлаб чиқариш ўзлаштирилди”, - дейилади Иқтисодиёт вазирлиги хабарида.

Аниқлаштирилишича, мамлакатда электрлаштирилган Ангрен-Поп темир йўли қурилиши тугалланмоқда. Самарқанд-Бухоро темир йўлини, йўловчилар ташиш поездларининг юқори тезликда ҳаракатланишини ташкил этган ҳолда, электрлаштириш лойиҳаси жадал суръатларда амалга оширилмоқда.

Бундан ташқари, замонавий технология бўйича кенг полосали фойдаланишнинг 500 километрдан ортиқ оптик-толали тармоқларини қуриш ва захирага қўйиш амалга оширилди. Қишлоқ турар жой массивларида 13 мингта янги шинам уйлар, ушбу массивларда ижтимоий ва бозор инфратузилмасининг замонавий объектларини қуриш бошланди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: