Ўзбекистона ФИФАнинг янги рейтингида уч поғонага юқорилди
Тошкент. 9 январ. ЎзТАГ – Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) дунёнинг энг яхши термаларининг янги рейтингини эълон қилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Ўзбекистон термаси уч поғонага юқорилаб, 464 очко билан 71 ўринни олди. Кейинги ўринларда Финляндия (70) ва Гондурас (72) термалари бормоқда. Айни пайтда Ўзбекистон МДҲ мамлакатлари орасида Украина (25) ва Россиядан (31) кейин 3-ўринда, Осиёда эса Ирон (51), Япония (54) ва Жанубий Кореядан (69) сўнг 4-ўринда бормоқда”, – деб таъкидлашди Ўзбекистон Футбол федерациясида.
Маълумот ўрнида, Ўзбекистон термасининг бугин бошланадиган 2015 йилги Осиё кубогидаги рақиблари жаҳон рейтингида қуйидаги ўринлардалар: Хитой - 96, Саудия Араистони - 102 ва КХДР - 150.
Жаҳон рейтингида ҳамон Германия, Аргентина ва Колумбия термалари етакчилик қилмоқда.