Ўзбекистонда 1-4 синфлар ўқувчиларининг чет тилини ўрганишларига ҳафтасига 2 соат ажратилади

Дата: 12:42, 29-08-2014.

Тошкент. 29 август. ЎзТАГ – Ўзбекистонда 1-4 синфлар ўқувчиларининг чет тилини ўрганишларига ҳафтасига 2 соат ажратилиб, чет тилини ўрганиш босқичма-босқич амалга оширилади, дея хабар қилади Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу маълумотлари республика Халқ таълими вазирлиги сайтида эълон қилинган.

Бунинг учун янги ўқув йилига инглиз тили («Kid‘s english»), немис тили («Deutsen macht spab») ва француз тили («Hirondelle») бўйича дарсликлар тўпламлари 553 минг нусхада қайта чоп этилган.

Бундан ташқари, биринчи марта 2-синф учун 589 минг нусхада дарсликлар (инглиз тили бўйича 553 минг, немис тили бўйича 19 минг, француз тили бўйича 17 минг) ва ўқитувчилар учун ўқув-методик қўлланмалар (22 минг нусхада) чоп қилинди. Ушбу тўпламлар ўқувчи учун китоб, ўқитувчи учун методик қўлланма ва мультимедия иловасидан (DVD-диск) иборат. Иккинчи синф ўқувчилари билан ишлайдиган 18 минг ўқутувчилар махсус курсларда ўз малакаларини оширдилар, дейилади хужжатда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: