Ўзбекистонда 1,5 минг атрофида ОАВ фаолият юритмоқда

Дата: 17:01, 26-10-2016.

Тошкент. 26 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда 1472 оммавий ахборот воситаси  фаолият юритмоқда, улардан 60% нодавлат ОАВдир, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).  

Ушбу маълумотлар Ўзбекистонга жорий йилнинг сентябр-октябр ойларида ташриф буюрган Европада ҳавфсизлик ва ҳамкорлик кенгаши Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси Эҳтиёжларни баҳолаш миссиясининиг (ЭБМ) ҳисоботида келтирилган. 

Шунингдек, ЭБМ ҳисоботида Ўзбекистонда сиёсий аҳамиятга эга маълумотларни тарқатиш воситаси сифатида, айниқса, шаҳар жойларда, кўпинчи интернет ва ижтимоий тармоқлар, жумладан Facebook ва YouTube қўлланаётганлиги ҳақида маълумот мавжуд.

Таъкидланишича, бўлажак президентлик сайловлари муносабати билан давлат

телевидениеси ва хусусий телеканаллар номзодлар ва уларнинг ишончили вакиллари ўртасида ток-шоу ва дебатлар, шунингдек, сайлов мавзусида кўплаб дастурлар тайёрлашни режалаштирган. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: