Ўзбекистонда 1,5 мингдан ошиқ дори воситалари ишлаб чиқарилади
Тошкент. 19 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон фармацевтика корхоналари 1,5 минг номдан ошиқ дори воситаларини ишлаб чиқарадилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Бу ҳақида Соғлиқни-сақлаш вазирлиги томонидан ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.
Бугунда республикада 117 фармацевтик корхонаси фармацевтик ва тиббий маҳсулотлари ишлаб чиқариш лицензиясига эга. 30 фармкорхона ўз фаолиятига ISO 9001 стандарти ва Бутунжаҳон соқлиқни-сақлаш ташкилоти томонидан тавсия қилинган GMP стандартини жорий этган. 20 фармкорхона эса ўз фармацевтик ва тиббий маҳсулотларини дунёнинг 30 ошиқ мамлакатларига экспорт қилмоқда.
Бундан ташқари, 2015-2016 йилларда “Ўзфармсаноат» ДАК, “Дори-дармон” АК ва ССВ биргаликда доривор ўсимлик хом-ашёсини қайта ишлаш асосида дори воситалари ва БФҚ ишлаб чиқариш корхоналарини очишлари зарур.
Бугунги кунга келиб 100 атрофида корхоналарда доривор ўсимлик хом-ашёсини қайта ишлаш асосида 78 номдаги дори воситалари ва БФҚ ишлаб чиқармоқдалар.