Ўзбекистонда 1,7 мингдан ошиқ янги спорт заллари қурилади
Тошкент. 10 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистон ҳукумати 2015-2020 йилларда Умумтаълим мактабларини замонавий спорт заллари билан таъминлаш бўйича дастурни тасдиқлади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Ушбу дастур доирасида 1,706 минг янги спорт заллари қуриш режалаштирилмоқда. Хусусан, 2015 йилда мамлакатда 240 спортзал, 2016-йилда 280, 2017 ва 2018 йилларда 296тадан, 2019 ва 2020-йилларда эса 297тадан спортзаллар барпо этилади “, – деб таъкидлашди Халқ таълими вазирлигида.
Қурилиш ишлари Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси ва Умумтаълим мактаблари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция, капитал таъмир ва жиҳозлаш жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширилади.


