Ўзбекистонда 1 апрелдан бошлаб совуқ сув баҳоси 10% ошади

Дата: 16:53, 13-03-2014.

Тошкент.  13 март. ЎзТАГ – “Сувсоз” давлат унитар корхонаси Тошкент шаҳри аҳолиси учун сув таъмноти ва канализация хизматлари учун янги тарифларни жорий этмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Кўп қаватли уйларда яшовчилар совуқ сув учун ҳисоблагич бўлмаган тақдирда кубометрига 294 сўм тўлайдилар (илгари 266 сўм), иссиқ сув таъминоти бўлмаган ҳолда эса – 212 сўм тўлайдилар.
Канализация ўтмаган хусусий уйларда ҳисоблагич бўлган ҳолда бир кишига ойига кубометрига 1,640 сўм, ҳисоблагич бўлса 130 сўм тўланади.
Канализация ўтган хусусий уйларда ҳисоблагич бўлган ҳолда кубометрига 3,27 сўм минг сўм (илгари 2,28 минг), ҳисоблагич билан эса кубометрига 212 сўм тўланади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: