Ўзбекистонда 1 апрелдан газ ва электроэнергия нархлари оширилади

Дата: 16:44, 12-01-2018.

Тошкент. 12 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистонда 1 апрелдан газ ва электроэнергия нархлари оширилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) маҳаллий ОАВга асосланган ҳолда.

Бу ҳақида Халқаро пресс-клубнинг пайшанба кунги йиғилишида иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари Мубин Мирзаев маълум қилди. Унинг маълумотларига кўра, аҳоли учун газ ва электроэнергия нархлари навбати билан 10 ва 12 фоизга оширилади.

Эслатиб ўтамизки, газ ва электроэнергия нархларининг бундан олдинги кўтарилиши 2017 йил июлда бўлиб ўтган эди. Хусусан, ўтган йилнинг 15 июлидан 1 кВтс электроэнергия нархи 191 сўмдан 204,3 сўмгача, электроплиталар билан жиҳозланган уйларда яшовчилар учун 95,5 сўмдан 102,15 сўмгача оширилган.

Шунингдек, 2017 йил 15 июлдан 10 кубометр табиий газ баҳоси ҳисоблагич бўлганда 2634 сўмни ташкил қилади. Ҳисоблагич мавжуд бўлмаганда эса бу миқдор 4555,9 сўмга тенг бўлади.

Сурат манбаи: http://kommersant.uz/news/tarify-na-gaz-i-elektrichestvo

Янгилик билан ўртоқлашиш: