Ўзбекистонда 1 апрелдан пул ўтказиш операторларига талаблар кучайтирилмоқда
Тошкент. 28 март. ЎзТАГ – Ўзбекистонда 1 апрелдан бошлаб банкларнинг халқаро пул ўтказиш операторлари билан ишлашига доир талаблар кучайтирилмоқда, дея хабар беради Қозоқ телеграф агентстлиги (КазТАГ) Ўзбекистон банклар ассоциацияси(ЎБА) вакилига асосланган ҳолда.
“Тўлов тизимларининг барча операторлари халқаро рейтинг агентликлари рейтингига эга бўлишлари ёки уларнингбарқарорлигини тасдиқловчи банк кафолатлари тақдим этишлари лозим”, - деди ЎБА вакили КазТАГ агентлигига жума куни.
Шунингдек, унга кўра, Ўзбекистон марказий банки қарорига кўра операторлар маҳаллий ҳамкор-банкларда хорижий валютада бир кунлик энг кам пул ўтказмаларига тенг миқдорда суғурта депозитлари очишлари лозим. Ушбу талаблар 31 октябрга бажарилиши керак.
Маълум бўлишича, қатор банклар баъзи операторларнинг пул ўтказмаларини тўхтатишган. Банклар мижозларини ўтказмалар 1 апрелгача амалга оширилишини хабар қилишган ва ўтказмалар тўхтатилиши вақтинчалик эканлигини ҳам айтишган. ЎБА вакили янги меъёрларнинг қабул қилиниши февралда Россия МБ томонидан “Мигом” тўлов тизими таъсисчиси “Евротраст” банки лицензиясининг чақирилиб олиниши билан боғлиқлигини таъкидлаган.
Ҳозирги пайтда Ўзбекистонда 15 пул ўтказиш тизимлари фаолият юритмоқда. Россия МБ маълумотига кўра, 2013 йилда ушбу мамлакатдан Ўзбекистонга ўтказилган шахсий пул ўтказишлари миқдори $6,7 млрдни ташкил этган (2013 йилга қараганда ўсиш - 17,5%).