Ўзбекистонда 1 ажралишга деярли 10 никоҳ тўғри келмоқда, миграция қолдиғи эса салбийдир
Тошкент. 24 феврал. ЎзТАГ – 2016 йилда Ўзбекистонда 1 ажралишга деярли 10 никоҳ тўғри келмоқда, миграция қолдиғи эса салбийдир, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Давлат статистика қўмитасининг маълумотларига мувофиқ, 2016 йилнинг январ-декабрида фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида 275,1 мингта никоҳлар ва 29,4 мингта ажралишлар рўйхатга олинган. Бунда минг аҳолига нисбатан 8,6та (2015 йилнинг шу даврида – 9,2та) никоҳ ва 0,9та (2015 йилнинг шу даврида – 0,9та) ажралишлар тўғри келади.
Дастлабки маълумотларга кўра, 2016 йилнинг январ-декабр ойларида республика бўйича кўчиб келганлар сони 141,7 минг кишини, шу давр мобайнида кўчиб кетганлар сони эса 168,3 минг кишини ташкил қилди. Миграция қолдиғи минус 26,6 минг кишига (2015 йилнинг шу даврида – минус 29,3 минг киши) тенг бўлди.