Ўзбекистонда 1 февралдан озиқ-овқат маҳсулотлари импорти бўйича якка тартибдаги божхона ва солиқ имтиёзлари ҳамда бошқа преферециялар бекор қилинади
Тошкент. 17 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистонда 1 февралдан айрим хўжалик субъектларига озиқ-овқат маҳсулотлари импорти бўйича якка тартибдаги божхона ва солиқ имтиёзлари ҳамда бошқа преферециялар бекор қилинади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Бу мамлакат президентининг 16 январь куни «Мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини янада таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони билан кўзда тутилган.
Бу чора “мамлакатда озиқ-овқат хавфсизлигини янада таъминлаш, бозорни сифатли, хавфсиз ва арзон озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлдириш, аҳолининг харид имкониятларини мустаҳкамлаш, ташқи иқтисодий фаолиятни либераллаштириш ва соғлом рақобат муҳитини ривожлантириш, шунингдек, мазкур соҳадаги мавжуд тизимли муаммоларга барҳам бериш мақсадида” қабул қилинган.
“Вазирлар Маҳкамаси томонидан республикага озиқ-овқат товарларини олиб кириш бўйича айрим хўжалик юритувчи субъектларга индивидуал божхона, солиқ ва бошқа имтиёзлар, шунингдек, бошқа преференциялар тақдим этишни назарда тутувчи қарорларнинг қабул қилиниши тақиқлансин”, - дейилади қарор матнида.
Ҳужжатда таъкидланишича, ушбу банд талаблари бузилган ҳолларда айбдор шахслар қонунчиликда белгиланган жиноий жавобгарликгача бўлган жавобгарликка тортилиши белгиланади.
Шунингдек, 2018 йилга озиқ-овқат маҳсулотларини ташувчиларни излаб топиш ва жалб қилиш, улар учун бозорга киришда тенг шароитлар яратиш, уларга шартномалар тузиш, киритилган маҳсулотларни ташиш ва сақлашда кўмаклашиш бўйича комплекс чора-тадбирлар, шунингдек, аҳолининг сифатли, арзон озиқ-овқат товарларига бўлган талабини тўлиқ қаноатлантиришга қаратилган бошқа чора-тадбирларни ишлаб чиқиш кўзда тутилган.
Бундан ташқари, республиканинг барча ҳудудларида давлат-хусусий шериклик шартларида ихтисослаштирилган омборхона иморатлари, омборлар, музлатиш камералари, озиқ-овқат товарларини қайта ишлаш ва қадоқлаш бўйича замонавий юқори технологик, энергия самарадор ускуналарни ташкил этиш режалаштирилмоқда.
Сурат манбаи: http://uz.utro.news/