Ўзбекистонда 1 январдан барча турдаги ёқилғи истеъмоли учун солиқ ставкалари ўсади

Дата: 09:56, 30-12-2015.

Тошкент. 30 декабр. ЎзТАГ – 2016 йил 1 январдан Ўзбекистонда транспорт воситалари учун бензин, дизель ёқилғиси ва газ ёқилғи истеъмоли солиғи ставкалари ўсади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу ўзгартишлар Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг “2016 йил учун асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози ва Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги қарори билан кўзда тутилган.

Хусусан, 1 литр бензин ва дизель ёқилғиси солиғи жорий 290 сўмдан 335 сўмгача, 1 литр суюлтирилган газ солиғи 200 сўмдан 230 сўмгача, 1 литр сиқилган газ солиғи 240 сўмдан 275 сўмгача ошади.

Бунинг ортидан ёқилғи шахобчаларидаги нархлар ҳам кўтарилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: