Ўзбекистонда $10 минг пора олмоқчи бўлган судья 9 йилга қамалди

Дата: 19:53, 17-02-2017.

Тошкент. 17 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистонда $10 минг пора олмоқчи бўлган судья 9 йилга қамоқ жазосига ҳукм қилинди, деб хабар беради ЎзТАГ.

“Таъмагир жазога ҳукм қилинган шахснинг қариндошлари қонунчиликни яхши билмаслигидан фойдаланади. Ишнинг ўзига хослиги ва маҳкимнинг ёшлигини, ушбу оиладан 2 киши ҳукм қилинганини ҳисобга олган ҳолда йигит енгиллаштирувчи вазиятда бўлиб, амнистия бўйича жазодан озод қилиниши мумкин эди. Лекин Алимуҳамедов унинг қариндошлари олинган пулларни жиноят ишини кассацион тартибда кўриб чиқаётган Тошкент шаҳар суди судьясига беришини айтади”, - деб сўзлаб берди Sputnik Ўзбекистонга МХХ вакили.

Хабар қилинишича, Ўзбекистон МХХ ходимлари Жиноят ишлар бўйича Шайхантоҳур туман суди судьяси Мурод Алимуҳамедовни ўз хизмат кабинетида талончилик учун жазога ҳукм қилинган шахснинг жазосини енгиллаштириш эвазига $10 минг пора олаётган пайтида қўлга олинди.

Йиғилган материаллар асосида Бош прокуратура Алимуҳамедовга нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 210 моддаси бўйича жиноят иши очди.

Терговда бу ҳолат у ўз хизмат вазифасини суиистеъмол қилган биринчи  ҳолат эмаслиги аниқланди. У суд томонидан белгиланган жарима пулларини ҳам ўзлаштириб келгани маълум бўлди.

Тергов якунлари бўйича Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят суди Шайхантоҳур туман судиниг собиқ раиси Мурод Алимуҳамедовни 9 йилга озодликдан маҳрум қилиш қарорини чиқарди. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: