Ўзбекистонда 10 млн тонна захирага эга нефт кони топилди

Дата: 13:39, 30-10-2019.

Тошкент. 30 октябрь. ЎзТАГ – Ўзбекистонда 10 млн тонна захирали нефт кони топилган, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

АҚШнинг Epsilon Development Company маълумотларига кўра, қидирув-баҳолаш бурғилаш натижасида Ўзбекистон жанубида 10 млн тонна нефт ва 7 млрд куб метр табиий газ захираси бўлган янги нефт-газ конденсати кони (НГКК) очилди.

Қайд этилганидек, 29 октябрь куни Эшонқудуқ таркибидаги 3-қудуқда углеводородларнинг саноат оқими қўлга киритилди, бу эса янги НГККнинг очилишини кўрсатмоқда.

Epsilon "Ўзбекнефтгаз" АЖ тузилмаларини жалб қилган ҳолда, аввал тўхтаб қолган қудуқни қатламни гидровлик ёриш (ҚГЁ) технологиясидан фойдаланган ҳолда капитал таъмирлашни амалга оширди.

Сурат манбаи: neftegaz.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: