Ўзбекистонда 100 ортиқ давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг фаолияти қайта кўриб чиқилади

Дата: 17:40, 11-09-2017.

Тошкент. 11 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда 100 ортиқ давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг фаолияти қайта кўриб чиқилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу иш Маъмурий ислоҳотлар доирасида амалга оширилади. Унинг концепцияси Шавкат Мирзиёевнинг 8 сентябрдаги қарори билан тасдиқланган. Концепцияни амалга оширувчи комиссияни бош вазир Абдулла Арипов бошқаради.

Хужжат давлат раҳбарининг сайтига жойлаштирилган. Маъмурий ислоҳотлар концепцияси олти йўналишни ичига олади. Булар ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятининг институционал ва ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, ижро этувчи ҳокимият органларининг вазифалари (функциялари, ваколатларини), уларни амалга ошириш механизмлари ва жавобгарлик соҳасини аниқлаштириш, мувофиқлаштириш ва ўзаро ҳамкорлик жараёнларини такомиллаштириш, иқтисодиёт тармоқларига маъмурий таъсир кўрсатишни янада қисқартириш ва бошқарувнинг бозор механизмларини кенгайтириш, вертикал бошқарув тизими ва ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамкорлигининг механизмларини такомиллаштириш, давлат бошқаруви тизимига стратегик режалаштиришнинг замонавий шакллари, инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологияларни жорий этиш, профессионал давлат хизматининг самарали тизимини шакллантириш, ижро этувчи ҳокимият органлари тизимида коррупцияга қарши курашишнинг таъсирчан механизмларини жорий этиш кабилардир.

Янгилик билан ўртоқлашиш: