Ўзбекистонда 10680 ёнғин қайд этилди
Тошкент. 6 декабр. ЎзТАГ – Жорий йил 11 ойи якунлари бўйича Ўзбекистонда 10680 ёнғин қайд этилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Ўзбекистон ИИВ Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармасиниг маълумотларига кўра, шу йилнинг ўтган 11 ойи давомида республика ҳудудида жами 10680 та ёнғинлар қайд этилиб, ушбу ёнғинларда 106 нафар инсон ҳалок бўлган ва 309 нафар киши тан жароҳати олган”, - дейилади Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарида.
Ёнғинлар ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 680 тага (6%га), ёнғинларда инсонларнинг ҳалок бўлиши 27 тага (20%га) ва тан жароҳати олиши 49 тага (14%га) камайган.
Сурат манбаи: http://lenta.inform.kz


