Ўзбекистонда 12 турдаги товарлар экспортига рухсат берилди

Дата: 14:46, 11-01-2017.

Тошкент. 11 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистонда 12 турдаги товарлар экспортига рухсат берилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Хусусан, экспорт таъқиқи дон (буғдой, жавдар, сули, гуруч, маккажўхори, гречка), нон-булочка  маҳсулотлари, ун ва ёрма, қорамол ва парранда, гўшт ва субмаҳсулотлари, уй паррандасининг озиқ-овқат сут маҳсулотлари, шакар, қадимги асори-атиқалар, ўсимлик ёғи, чарм, мўйна-жун (шу жумладан қоракўл) хом ашёси, лом ва рангли металл чиқиндилари, пилла, ипак хом ашёси (ўралмаган), ипак чиқиндилари ҳамда полиэтилентерефталатат (ПЭТ) чиқиндилари, кесмалари ва скраплари каби предмет ва маҳсулотларга нисбатан бекор қилинди.

2017 йил 1 январидан ушбу маҳсулотлар ва буюмларнинг экспорт шартномалари давлат божхона хизмати органларида қонунда белгиланган тартибда рўйхатга қўйилиши талаб этилади.

Эслатиб ўтамизки, ушбу янги меъёрлар Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1995 йил 11 апрелдаги ПФ-1096 рақамли “Экспорт-импорт операцияларини тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ жорий этилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: