Ўзбекистонда 123 тадбиркорлар туристик фаолият учун лицензиялар олдилар

Дата: 15:03, 15-01-2018.

Тошкент. 15 январ. ЎзТАГ – 2017 йилда Ўзбекистонда 123 тадбиркорлар туристик фаолият учун лицензиялар олдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати маълумотига кўра, лицензиялар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги “Туризм фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 189 - сонли қарорга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан берилмоқда.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 июндаги “Туроператор ва меҳмонхона хизматларини сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 355-сонли қарорга мувофиқ “Туризм хизматларини сертификатлаш маркази” томонидан жами 91 та янги ташкил этилган жойлаштириш воситасларига (меҳмонхона) тегишли мувофиқлик сертификатлари берилди.

Сурат манбаи: http://vestnikkavkaza.net/news/Commercial-activity-in-Azerbaijan-to-be-based-on-%E2%80%98silence-implies-consent-principle.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: