Ўзбекистонда 13,4 млндан ошиқ пластик карталар чиқарилди

Дата: 11:32, 09-02-2015.

Тошкент. 9 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистон Марказий банки пластик карталар асосида тўловлар тизимини ривожлантириш бўйича ишларни сарҳисоб қилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“2015 йил бошига келиб мамлакатда чиқарилган пластик карталар сони 13,44 млн. донадан ошди. Ўтган йил бошида республикада 11,068 млн. карта амалда эди. Ҳисоб-китоб терминаллари сони эса 158,7 мингтани, инфокиоск ва банкоматлар сони 1870тага етди. 2014 йилда терминаллар орқали қилинган ҳисоб-китоблар миқдори 22,7 трлн сўмга етди. 2013 йилда ушбу кўрсаткич 16,3 трлн сўмни ташкил этган эди” – деб таъкидланади Марказий банк хабарида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: