Ўзбекистонда 14,3 минг янги кичик бизнес субъектлари ташкил этилди

Дата: 18:04, 31-07-2014.

Тошкент. 31 июл. ЎзТАГ – 2014 йилнинг 6 ойида Ўзбекистонда 14,3 минг янги кичик бизнес субъектлари (фермер ва дехқон хўжаликларидан ташқари) рўйхатга олинди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Давлат статистика қўмитасидан хабар беришларича, энг кўп кичик бизнес субъектлари саноат соҳасида (умумий сондан 26,4%), савдо ва умумий овқатланиш соҳасида (29,3%) ва қурилиш соҳаларида (12,4%) ташкил этилган.

Натижада, жорий йилнинг I ярим йили якунлари бўйича кичик бизнеснинг ЯИМдаги улуши 43,9% (2013 йилнинг I ярим йилида 43,2%) ўсди. Саноатда бу кўрсаткич 28,4% (27%), пулли хизматлар соҳасида 45,2% (40,9%), бандлик соҳасида эса 76,4% (75,8%) ташкил қилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: