Ўзбекистонда 15 августдан бензин ва дизел ёқилғиси нархи оширилмоқда

Дата: 14:36, 31-07-2019.

Тошкент. 31 июль. ЎзТАГ – Ўзбекистонда 15 августдан бензин ва дизел ёқилғиси нархи оширилмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу Вазирлар Маҳкамасининг 30 июлдаги "Ёқилғи-энергетика ресурслари нархлари ва тарифларини ўзгартириш тўғрисида"ги қарори билан белгиланади.

Қайд этилганидек, 1 литр АИ 80 бензин нархи 4,5 минг сўмни (ҳозир – 4 минг), дизел ёқилғиси – 5,4 минг сўмни (4,8 минг сўм), дизел ёқилғиси ЭКО – 5,7 минг сўмни (4,9 минг сўм) ташкил этади.

Шунингдек, 15 август ойида АИ 91 (ҳозир – 4,5 минг) бензин нархи биржа савдолари орқали аниқланади.

Бундан ташқари, аҳолига ҳисоблагич мавжуд бўлган бир куб метр табиий газ нархи 380 сўмни (ҳозир 320 сўм) ташкил этади. Ўлчагич бўлмаган тақдирда бир куб метр газ овқат тайёрлаш ва иссиқ сув таъминоти учун 660 сўм (ҳозир – 553 сўм), иситиш учун – 380 сўм (ҳозир – 320 сўм) нархланади.

Бир киловатт электр энергияси нархи 295 сўмга ошади (ҳозир-250 сўм). Бир куб метр табиий газ эса 380 сўмга (ҳозир – 320) тўғри келади.

Сурат манбаи: carclub.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: