Ўзбекистонда 15 мингдан ортиқ база станциялари ўрнатилади

Дата: 16:48, 26-09-2016.

Тошкент. 26 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда телекоммуникация инфраструктасини ривожлантириш дастури доирасида 15 мингдан ортиқ мобиль алоқа база станциялари ўрнатилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).  

Ахборот технологияларини ривожлантириш вазирлиги маълумотларига кўра, база станцияларининг ўрнатилиши республиканинг олис ҳудудларида яшовчи аҳолини ҳам қамраб олишга имкон беради.

Шунингдек, дастур 12 минг кмдан зиёд оптик тола кабеллари ётқизишни кўзда тутиб, бу аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига замонавий ахборот ва мультимедия хизматларидан фойдаланишини таъминлайди.

 Бундан ташқари, $200 млндан ортиқ инвестициялар ўзлаштирилади, бу эса миллий мобиль алоқа оператори фаолиятини ташкил қилишга имкон беради.

Аниқлаштирилишича, чоралар мобиль интернет тезлигини 5 бараварга ошириб, аҳолининг рақамли телеузатув билан 88% қамранишини таъминлайди.

Шунингдек, ҳудудларни ахборотлаштиришга ҳам эътибор берилади. Мамлакат вилоятларида ахборот технологиялари соҳасида Дастурий таъминот ишлаб чиқиш марказлари яратиш режалаштирилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: