Ўзбекистонда 16 конфессия ва 2,2 минг диний ташкилотлар фаолият юритмоқда

Дата: 09:17, 24-05-2014.

Тошкент. 24 май. ЎзТАГ. 130 ортиқ элатлар истиқомат қилаётган Ўзбекистонда 16 конфессия, 2,2 мингдан ошиқ диний ташкилотлар ва 140 атрофида миллий марказлар фаолият юритмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ўзбекистон ҳукумати ҳузуридаги Дин ишлар қўмитасидан хабар қилишларича, мамлакатда 158 христиан ташкилоти, саккизта яҳудийлар жамоаси, олтита бахаи жамоаси, битта кришнаитлар жамияти ва битта будда ибодатхонаси ҳамда Конфессиялараро Ўзбекистон Библия жамияти фаолият юритмоқда.
Мамлакатда диний газета ва журналлар чоп этилмоқда, мисол учун мусулмонлар учун “Ҳидоят” ва “Ислом нури” нашрлари, православликка эътиқод қилувчилар учун “Слово жизни” газетаси, “Восток свыше” журнали, шунингдек, ибодат маърузалари ва бошқа маърифий нашрлар чоп этилмоқда.
Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистонда “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонун 1998 йил 1 майда қабул қилинган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: