Ўзбекистонда 16 конфессияга тегишли 2,238 минг диний ташкилотлар фаолият юритмоқда

Дата: 15:29, 18-11-2015.

Тошкент. 18 ноябр. ЎзТАГ – Бугунда Ўзбекистонда 16 диниий конфессияга тегишли бўлган 2,238 минг диний ташкилотлар фаолият юритмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу маълумотлар Тошкент ислом университетида бўлиб ўтган “Конфессиялараро мулоқот ва диний бағрикенглик – жамият барқарорлиги гарови” мавзуида халқаро илмий-амалий анжуманда келтириб ўтилди.

Ҳукумат қошидаги Дин ишлари бўйича қўмитадан маълум қилишларича, форумни ташкил этишда ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳам иштирок этган. Унда диний конфессиялар раҳбарлари, вазирлик ва муассасалар вакиллари, дипломатик корпус раҳбарлари ва халқаро ташкилотлар вакиллари, хорижий экспертлар иштирок этдилар.

Мамлакатда 130 дан ортиқ миллат вакилларини ўзида жамлаган 140 яқин миллий-маданий марказлар, Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти, православ ва протестант семинариялари, Ўзбекистон Мусулмонлар идораси фаолият олиб бораётганлиги таъкидланди.

Ўзбекистонда истиқомат қилаётган турли диний конфессиялар вакиллари ўз диний байрамларини эркин нишонлайдилар ва диний одатларига эркин амал қиладилар. Барча фуқароларнинг миллий қадриятларини сақлаш, уларнинг бирдамлигини мустаҳкамлашда Республика байналминал маданий маркази ҳам катта рол ўйнайди.

Конференция 16 ноябрда нишонланадиган Халқаро бағрикенглик кунига бағишлаб ўтказилди. У ЮНЕСКО Бош конференциясининг 28-сессиясида 1995 йил 16 ноябрда қабул қилинган қабул қилинган “Бағрикенглик тамойиллари декларацияси” билан боғлиқ.

ЮНЕСКО бағрикенгликка доир 70 ошиқ халқаро конвенцияларни қабул қилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: