Ўзбекистонда 170 мингдан ошиқ фирма номлари рўйхатдан ўтказилди

Дата: 14:39, 19-05-2014.

Тошкент. 19 май. ЎзТАГ – 2014 йилнинг 1 май ҳолатига Ўзбекистонда 170 мингдан ошиқ фирма номлари белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Мамлакат Давлат статистика қўмитасидан хабар қилишларича, бунда “Фирма номларини электрон шаклда рўйхатга олиш тизими” жорий этилгандан бошлаб йиғилган маълумотлар ҳисобга олинган.
Эслатиб ўтамизки, “Фирма номлари ҳақида”ги қонун талабларига мос келувчи ва маълумотлар базасидаги номларга уйқаш бўлмаган ва аралаштириб юборадиган даражада уйқаш бўлмаган фирма номлари рўйхатга олинади.
Давлат статистика қўмитаси марказлашган маълумотлар базасидаги мавжуд сўралаётган бўш фирма номларини рўйхатдан ўтказиш кечаю-кундуз Интернет тармоғи орқали таъсисчилар ёки рўйхатга олувчи орган томонидан электрон ариза асосида амалга оширилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: