Ўзбекистонда 176 ёнғин натижасида 3 киши вафот этиб, яна 3 киши турли даражадаги тан жароҳатлари олди

Дата: 16:07, 03-02-2016.

Тошкент. 3 феврал. ЎзТАГ – Ўтган ҳафта Ўзбекистонда 176 ёнғинлар натижасида 3 киши вафот этиб, яна 3 киши турли даражадаги тан жароҳатлари олди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) республика ИИВ сайтидаги маълумотга асосланган ҳолда.

Маълумотда айтилишича, ушбу ёнғинларда 1 млрд 262 млн сўмдан ортиқ қурилиш конструкциялари ва 1 млрд 233 млн сўмга яқин моддий бойликлар ёнғиндан сақлаб қолинган.
Ёнғинларнинг келиб чиқишига электр симларнинг қисқа туташуви сабаб бўлгани ҳам айтиб ўтилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: