Ўзбекистонда 18 млндан зиёд киши умумхалқ ҳашарига чиқди

Дата: 14:24, 15-03-2016.

Тошкент. 15 март. ЎзТАГ – 12-13 март кунлари Ўзбекистонда бўлиб ўтган умумхалқ ҳашарига 18 млндан зиёд киши чиқди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) маҳаллий ОАВ асосланган ҳолда. 

Ҳашар анъанавий равишда Ўзбекистонда 21 мартда нишонланадиган Наврўз байрами олдидан уюштирилди.

ОАВ таъкидлашларича, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ойлигида ўтказилган ҳашарда қатнашганларнинг 11,5 млни ёшлардир.

Натижада 43 минг гектардан ортиқ ҳудуд ободонлаштирилди, 27 минг километр ариқ ва зовурлар тозаланди. 9 минг зиёрат жойлари ва қабристонлар тартибга келтирилди. 18 млндан зиёд дарахтлар буталаниб, оқланди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: