Ўзбекистонда 182 ёнғин натижасида 1 киши ҳаётдан кўз юмди ва 2 киши турли даражадаги тан жароҳатлари олди
Тошкент. 18 январ. ЎзТАГ – 4-10 январда Ўзбекистонда 182 ёнғинлар натижасида 1 киши ҳаётдан кўз юмди ва 2 киши турли даражадаги тан жароҳатлари олди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) республика ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабарига асосланган ҳолда.
Маълумотга кўра, ушбу ёнғинларда ёнғин бўлинмаларининг оператив ҳаракатлари натижасида 1 млрд 32 млн сўмдан ортиқ қурилиш конструкциялари ва 768 млн сўмга яқин моддий бойликлар ёнғиндан сақлаб қолинган.
Хабарда таъкидланишича, ёнғинларга электр симидаги қисқа туташув ҳамда иситиш қурилмаси мўрисининг тўлиб қолиши сабаб бўлган.


