Ўзбекистонда 1992 йил облигацияларга пул тўлаб берилади
Тошкент. 7 март. ЎзТАГ – Ўзбекистон Молия вазирлиги ва Халқ банки аҳолидан 1992 йилги 12% ички ютуқли облигацияларни қабул қилиб олишлари ҳақида маъълум қилдилар, дея хабар бермоқда Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб Халқ банкининг ваколатли бўлимларида аҳолидан “талаб қилиб олинадиган ҳисоб”ларга очилган облигацияларни қабул қилиб олиш ва бу ҳақида тегишли хужжат берилади. Тўллаларнинг ўзи 1 августдан 30 ноябргача индексацияни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади”, - деб хабар беришди ЎзТАГ мухбирига Халқ банкида.
Белгиланган муддатга қадар тақдим этилмаган облигациялар ўз кучини йўқотган деб ҳисобланади ва улар бўйича мажбуриятлар бажарилмайди.