Ўзбекистонда 2-2,5 баллик зилзила бўлиб ўтди
Тошкент. 2 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда 2-2,5 баллик зилзила бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги сайтидаги маълумотда айтилишича, “Тошкент” сейсмостанцияси маълумотига кўра, 2015 йил 1 декабр соат 11.14да маркази Тошкентдан 350 км олисда, Қирғизистон Республикаси ҳудудида бўлган зилзила рўйхатга олинган (41.3N 73.3E)”.
Зилзила марказида унинг кучи 5,5 баллни ташкил этган.
“Тошкентда 2 баллик, Андижонда 2,5 баллик, Фарғонада 2 баллик, Наманганда 2 баллик зилзила сезилди. Ўзбекистоннинг бошқа вилоятларида сейсмофаоллик сезилмади”, - деб таъкидланади хабарда.
Вайронагарчиликлар ва жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ.